Андижондаги поликлиникаларга махсус жиҳозланган автомобиллар топширилди

Андижонда оилавий ҳамда кўп тармоқли поликлиникаларга замонавий амбуланс – махсус жиҳозланган 25 “Damas” автомашинаси топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Андижон шаҳридаги 8 оилавий поликлиника, 17 туман ва шаҳардаги кўп тармоқли марказий поликлиникага “Damas” русумли махсус жиҳозланган замонавий амбуланс автомашиналари Президент совғаси сифатида топширилди.

– Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда, –дейди Андижон шаҳридаги 3-оилавий поликлиника мудираси Муҳаррам Раҳмонова. – Давлатимиз томонидан тақдим этилган янги автомобиллар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фахриддин Убайдуллаев,

ЎзА

Яна ўқинг:  25 август куни Гамбургда бокс бўйича XIX жаҳон чемпионати бошланади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: