Юрагингиз саломатлиги қай даражада?
Юрагингиз саломатлиги қай даражада эканлигини билишни истасангиз ушбу усулни синаб кўринг:
- Тинч ўтирган ҳолатда 1 дақиқа давомида юрагингиз пульсини текширинг. Уни қоғозга қайд этиб қўйинг (масалан 72).
- 45 сония давомида ўтириб туринг. Сўнгра 1 дақиқа давомидаги пульс кўрсаткичингизни текшириб, қоғозга қайд қилинг (масалан 118).
- Бир дақиқа дам олиб яна пульсингиз ҳолатини қоғозга ёзинг (масалан 100).
- Энди уларни бир-бирига қўшиб чиқинг. 72+118+100 ва ҳосил бўлган сондан 200 ни айиринг ва натижани 10га бўлинг.
Натижалар билан танишинг:
1-5 – аъло,
6-10 – яхши,
11-15 – ўрта юрак етишмовчилиги,
15 дан юқори бўлса, шифокорга мурожаат этинг!
Хуршида Ҳусенова