Тошкентда илк марта ШҲТ модели асосида талабалар анжумани ўтказилди
Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 27 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор “ШҲТ модели” талабалар анжумани ўтказилди.
Россия, Қозоғистон, Хитой, Тожикистон каби ШҲТга аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари иштирокидаги конференцияда пойтахтдаги олий таълим муассасаларининг 50 дан зиёд илғор ёшлари “ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг 18 делегацияси” сифатида ялпи муҳокамалар, давра суҳбати, илмий мақолалар танловида қатнашиш имкониятига эга бўлди.