Тошкентда 2018 йил кузига қадар муз комплекси қурилади
Тошкентда “Humo Arena” номли кўп тармоқли муз комплекси 2018 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Тошкент шаҳрида кўп тармоқли муз комплексини қуришни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида 14 минг ўринга эга муз комплекси қурилиши февраль ойида бошланган эди. Бу ерда қишки спорт турлари (хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг) бўйича мусобақалар ўтказиш, концерт, кўргазма ва форумлар ташкил этиш режалаштирилган.