Хачапури
Зарур маҳсулотлар: 250 гр. кефир, 700 гр. ун, 1 дона тухум, 15 гр. шакар, 15 гр. сариёғ, сода, туз. Начинка учун: 300 гр. пишлоқ, 1 дона тухум, 200 гр. шакар, 200 гр. таварог.
Тайёрланиши: идишга кефир, сода, туз, сариёғ, шакар ва тухум солиб аралаштирилади. Сўнгра ун солиб хамир қорилиб тиндиргани олиб қўйилади. Хамир тингунга қадар ичига солинадиган начинкати тайёрлаб олинади. Бунинг учун қирғичдан чиқарилган пишлоқ, тварог, тухум, шакар солиб аралаштирилади. Тинган хамирни калбаса кўринишида ёяиб 8-10 бўлакка бўлинади. Хар бир бўлакларни думалоқ шаклда жувалаб начинка солиниб думалоқ қилиб беркитилади. Шу кетма-кетликда коптокчалар тайёрлаб чиқилади. Оз вақт ўтгач коптокчаларни жўвалаб қизиган товада қовуриб олиниб ликопчага солинади. Устига сариёғ, шакар кукуни сепиб дастурхонга тортилади. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ