Иқлим ўзгариши Ер юзи учун хавфли

Иқлим ўзгаришига асосий сабаб бўлаётган манбалар ҳам йўқ эмас. Улар, уйларимизни иситадиган, ёритадиган, машина ва техника ишлайдиган асосий энергия манбайи бўлган ёнилғи, нефт, табиий газ, кўмир ҳисобланади. Биз улардан 90 фоиздан ортиқ энергияни оламиз. Бу – йилига 10 млрд. тонна шартли ёқилғи дегани. Бироқ, бу манба чекланган. Экспертларнинг баҳолашига кўра, кўмир бир неча 100 йилга, нефт захиралари тахминан 70 йилга, табиий газ 50 йилга етиши керак. Келгуси 5 йилда ишлатишга яроқли нефтнинг сезиларли қисмини ишлатиб қўйишимиз мумкин экан. Электр энергияси, иссиқлик ва бошқа энергия турларини олиш учун нефт, газ, кўмир ёқамиз. Қазилма ёқилғи ишлатилганда ва бошқа ишлаб чиқариш жараёнлари атмосферага углерод қўшоксиди (SO2) метан, азот чалаоксиди ва бошқалар чиқарилади. Бу газлар исиган ер юзасидан инфрақизил нурларини фазога чиқармаслик хусусиятига эга. Бошқача қилиб айтганда, улар ерни кўринмас (кўрпага) ўраб иссиқхона самарасини ҳосил қилади ва сайёрамиз ҳароратини сақлаб туради. Бу сайёрамизни ҳаёт учун яроқли қилади. Иссиқхона газларисиз ер ҳозиргидан тахминан 300°C совуқроқ бўлар эди ва ундаги ҳаёт амалда музлаб қоларди.

Аммо афсуски, инсон фаолияти жараёнида атмосферага жуда ҳам кўп иссиқхона газлари чиқарилмоқда. Бир кунда жаҳонда 9 млрд. литр нефт ёқилади ва бу кўрсаткич ортиб бормоқда. Бунда бир кунда атмосферага иссиқхона газларини қанча ҳажмда чиқарилишини тасаввур қилиш мумкин.

Шундай қилиб, инсоннинг айби билан сайёранинг табиий кўрпаси анча қалинлашди. Эколог ва метеоролог олимларнинг таъкидлашларича, сўнгги 15 йил инсоният тарихида энг иссиқ йиллар бўлди. Ҳароратнинг ортиши туфайли иқлим ўзгариши жараёнлари бошланди. Атмосфера гирдобининг тезлиги ва ҳаракат йўналишлари ўзгармоқда, уммонларда оқимлар, фасллар алмашмоқда. Ҳароратнинг ортиши эмас, иқлимнинг тобора башорат қилиб бўлмаётганлиги хавотирли. Биз ҳар куни тошқинлар, қурғоқчиликлар, торнадо, сунами, ёнғинлар, ер силкинишлари ва ғайритабиий дўл ҳақида эшитамиз.

ХХ асрнинг 60-йиллари охирида ердаги қор ва муз қоплами 15 фоизга қисқарди. Тоғ музликларининг ҳам ердаги чекиниши кузатилмоқда. Арктикадаги музлик қалинлиги эса деярли 40 фоизга қисқарди.

Олимлар иқлим ўзгариши билан ер юзидан ўсимлик ва ҳайвонот турларининг 15-40 фоизгача йўқолиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқишган. Жаҳонда иқлимнинг глобал ўзгаришидан манфаатли бўлган бирорта ҳам мамлакат йўқ. Суғурта компанияларининг баҳолашига кўра, иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий фалокатлардан иқтисодий йўқотишлар йилига 90 млрд. АҚШ долларига етади.

Яна ўқинг:  Гул диёрнинг бахтёр болалари

Иқлим ўзгариши – иқлим ўртача ҳолатининг статистик ўзгариши аҳамияти ёки узоқ бир вақт (одатда 10 йил ва ундан ортиқ муддатлар) оралиғида ўзгаришни англатади. Иқлим ўзгариши ички табиий ўзгариш жараёнлари, ташқи таъсир оқибатида ҳам келиб чиқиши мумкин

Иссиқхона газлари ташламалари бўйича Ўзбекистан Республикаси мажбуриятлари қуйидагича:

иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш йўллари ва юмшатиш чораларини ишлаб чиқиш, иссиқхона газлари ташламаларини қисқартириш бўйича чораларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш, кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

иқлим ўзгариши соҳасида лойиҳалар, шу жумладан соф тараққиёт механизми бўйича лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш.

Шундай қилиб, табиий офатларнинг кўпчилиги иқлим ўзгаришига бевосита сабабчидир. Ўз навбатида, у ҳам ҳар биримизнинг кун бўйи энергетик ресурусларни ўйламай сарфлашимиз натижаси. Келажакда иқлим ўзгаришлари янада жиддий оқибатлари билан таҳдид солиши ҳеч гап эмас. Бу жараённи имкон қадар секинлаштириш лозим, зеро она сайёра барчамизнинг уйимиздир.

 

С.ҚУРБОННАЗАРОВ

 

uznature.uz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: