Кичик ҳажмли кемалар давлат инспексияси ФВВ таркибига ўтади

Жорий йилнинг 21-апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони кучга кирди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар Давлат инспексияси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфига ўтади.

Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, Давлат инспексиясининг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфсиз сузишни таъминлаш мақсадида атроф-муҳит муҳофазаси ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, сузиш воситалари ҳамда юртимизнинг барча сув акваторияларидаги тураргоҳ базаларидан тўғри фойдаланиш устидан назоратни амал оширишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар Давлат инспексияси давлат, жамоа, идора ва ташкилотлар (ҳарбий кемалардан ташқари), хусусий, хориж корхоналарига тегишли бўлган, мотор қуввати ва юк кўтариш қобилиятидан қатъий назар (махсус кичик кема, моторли, эшкакли, дамлама ва спорт қайиқлари) ўзиюрар ва ўзиюрар бўлмаган барча кемаларни назорат қилади.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 1993-йил 1-апрелдаги 167-сонли Қарорига мувофиқ, кичик ҳажмли кемалар Давлат инспексияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси қошидаги Республика кўп тармоқли тезкор ҳаракат марказидан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфидаги ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш инспексияси таркибига ўтказилди.

 

Давлат экология қўмитаси

Ахборот хизмати

 

uznature.uz

Яна ўқинг:  Соғлом фарзанд – энг катта бахт

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: