“Май” салати
Зарур маҳсулотлар: 500 гр. тил, 3 дона тухум, 150 гр. сомонча шаклда тўғралган сабзи, яшил нўхат, 1 дона олма, майонез, туз, кўкпиёз керак бўлади.
Тайёрланиши: тил ва тухумни алоҳида идишга сув солиб, пишириб олинади. Сўнгра уларни майда, тўртбурчак шаклда тўғраб, идишга солинади. Устидан сабзи салати, яшил нўхат, туз, кўк пиёз ва майонез солиб, аралаштирилади.