
АҚШнинг Массачусетс технологик институти олимлари уйлар қура оладиган “Digital Construction Platform” (DCP) роботлаштирилган тизимини яратдилар.
Мазкур тизим моҳиятан гусеницали асосдаги манипулятор – қўлли улкан ричагдир. Манипуляторни турли асбоблар, жумладан, монтаж кўпиги учун тўппонча, пайвандлаш қурилмаси, эритилган пластмассани сиқиб чиқарувчи “термопластик экструдер”, шприц-тўппонча ва ҳаттоки, оддий челак билан ҳам жиҳозлаш мумкин.
3,7 тонналик қурилмани яратиш учун 250 минг доллар сарфланди. Роботнинг оригинал шассиси дизель двигатель билан таъминланган. Бироқ олимлар қурилмани ўзини таъминлай оладиган қилиш учун қуёш батареялари ва электроприводни қувват билан таъминловчи аккумулятор блоклари билан жиҳозлашди. Қурилманинг ишлашини исботлаш мақсадида олимлар базавий структурани қуриш прототипидан фойдаланишди. Бу прототип диаметри 15,2 метр ва баландлиги 3,7 метрга тенг гумбаз шаклидаги девордан иборат. Прототипни барпо этиш учун роботга 14 соат талаб қилинди.
Олимларнинг айтишича, робот ёрдамида уйларни арзонроқ ва тезроқ қуриш мумкин. Бунда бинонинг ички тузилиши исталган вақтда ўзгартирилиши, қуриш жараёнида қўлланилаётган материаллар, уларнинг зичлиги, изоляция ва бошқа хусусиятларни ўзгартириш мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
