МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ОВҚАТЛАНИШИ

Эрталабки нонушта бола учун жуда ҳам зарур. Лекин кўпгина болажонлар нонуштани турли инжиқликлар билан рад этади. Мутахассислар болани уйқудан уйғотиб, нонушта қилишга мажбурлаш нотўғри деб ҳисоблашади.

Фарзандингиз уйқудан тургандан сўнг 10-15 дақиқа жисмоний машқларни бажариши лозим. Чунки, бу машқлар боланинг соғлом ва бақувват ўсишига, иштаҳаси очилишига катта ёрдам беради. Эрталабки нонушта тўлиқ 3-4 соатга етадиган калорияга эга бўлиши лозим.

Болангизга овқатланишидан 20 дақиқа олдин мевали ёки сабзавотли шарбат бериш керак. Эрталаб нонуштага картошкали бўтқа, ширгуруч бериш мақсадга мувофиқ. Чунки, болаларнинг меъда-ичак тизими жуда ҳам нозик бўлади. Ичиш учун эса табиий шарбат, чой ва сутли какао тавсия этилади.

Иккинчи нонушта. Агар у мактаб ошхонасида овқатланса, қўшимча озиқ-овқат бермасангиз ҳам бўлади. Демак, иккинчи нонушта ҳақида хавотир олишга ҳожат йўқ. Аммо, енгил тамадди қилиб олиш учун имконият мавжуд бўлмаслиги ҳам мумкин. Қуйида биз бундай пайтларда болажонингиз мактабга ўзи билан олиб кетиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг қисқача рўйхатини берамиз:

Табиий шарбат. Асосан ўзингиз уй шароитида тайёрлаган, витаминларга бой шарбатни, шиша идишга солиб берганингиз мақул.

Мевалар. Бола учун энг яхши тамадди воситаси ҳисобланади. Чунки, унинг таркибида жуда кўп миқдорда витаминлар, микро ва макроэлементлар ҳамда фойдали моддалар бисёр.

Печеньелар. Болага печенье танлашда унинг қадоқдаги таркиби билан яхшилаб танишиб чиққан маъқул. Энг яхшиси ўз қўлингиз билан уй шароитда тайёрлаган ширинликдир.

Сув. Болага доимо оддий, газсиз сув бериш зарур. Сув ўрнини ҳеч қандай ичимлик боса олмайди. Болага вазнига қараб сув бериш зарур: 1 кг. тана вазнига 30 мл. сув тўғри келади.

Тушлик. Унда 1-, 2–ва 3–овқатлар зарур. Овқат кам миқдорда бўлиб, унинг таркиби гўшт, балиқ ёки сабзавотлардан тайёрланган шўрва ва бошқа турдаги иссиқ овқатлар киради.

Иккинчи овқат. Димланган ёки қайнатилган гўшт, балиқ ва димланган сабзавотлар.

Десерт. Таъбингизга ва болажонингиз саломатлигига қараб ширинликлар тавсия этилади.

Кечки чой. Тушлик ва кечки овқат орасида озгина тамадди қилиб олиш:

– Печенье билан йогурт;

– Сархил сабзавотлар;

– Бутерброд (нон, сариёғ, пишлоқ ) ҳамда чой.

Яна ўқинг:  Гўдакдан ҳаёт иси келади

Кечки овқат. Кечки пайт болажонингиз енгил овқатлар тановул қилиши керак. У ухлашдан 2 соат олдин берилади. Болага тавсия қилинади:

– Тухум ёки омлет(тухум, сут ва ун солиб тайёрланадиган қуймоқ);

– Творог;

– Димланган сабзавотлар;

– Гречкали, гуручли ёки сули бўтқаси.

 

Гулноза ЭГАМБЕРДИЕВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: