Дориломон кунлар шукронаси

Юртимизда уруш фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтимиздаги Шоҳимардон маҳалласида яшовчи 92 ёшли Иноят отанинг юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан миннатдорлигини унинг нурли чеҳрасидан, самимий суҳбатидан сезиш қийин эмас.

– Дунёда тинчликдан азиз бойлик йўқ, – дейди отахон. – Президентимизнинг уруш ва меҳнат фахрийларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб чиқарган фармонидан биз кексалар мамнун бўлдик. Илоҳим, юртимиздаги тинчлик абадий бўлсин.

Иноят ота мудом ҳаракатда. Маҳаллада, таълим муассасаларида ёшларга тинчликнинг улуғ неъмат экани, бугунги фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш зарурлиги ҳақида насиҳат қилади. Маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашади. Отанинг самарали меҳнатлари муносиб рағбатлантирилиб, у киши “Жасорат”, “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги” юбилей медаллари билан тақдирланган.

Яна ўқинг:  Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: