“САЛОМАТЛИК ПОЕЗДИ” НАВОИЙ ВИЛОЯТИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик поезди” Навоий вилоятига жўнаб кетди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самаралари ҳақида сўз юритилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Саломатлик поезди” хайрия тадбирлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг чекка, экологик ноқулай ҳудудлари аҳолиси, жумладан, аёллар ва болалар, кам таъминланган оилалар аъзолари, кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.

Навоий вилоятига йўл олган навбатдаги “Саломатлик поезди”нинг юқори малакали шифокорлари ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Тадбир давомида ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли ва ногиронларга, тиббий-ижтимоий муассасаларга 650 миллион сўмликдан зиёд дори-дармон, гигиена воситалари етказиб берилади.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  ХОРИЖ САҲНАСИДА ЎЗБЕГИМ ЁШЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: