Oлимлар: фильмлар томоша қилиш оғриқ қолдиришга ёрдам беради

Кўз ёш тўктирувчи, таъсирли фильмларни томоша қилиш инсонларни яқинлаштиришга хизмат қилади, дейди олимлар.

Ўтказилган тадқиқот натижалари драмалар йиғлатадиган бўлишига қарамай, уларга бўлган қизиқишимизни асослаб беради.

Оксфорд университети олимларидан иборат жамоанинг маълумотига кўра, фожиали ёки мелодраматик фильмларни томоша қилиш эндорфин — қувонч ва лаззатланиш гармонларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Организмдаги бу каби кимёвий жараёнлар табиий оғриқ қолдириш таъсирини кўрсатади, шунингдек, атрофдагилар билан яқинлаштиришга ҳам хизмат қилади, дейилади Қироллик жамиятининг Open Science журналида чоп этилган ҳисоботда.

Бадиий тимсолларга бўлган эҳтирос — инсон жамиятининг ажралиб турадиган жиҳатларидан бири, бироқ олимлар ҳозирга қадар бу ҳолатнинг эволюция хусусиятларини ўрганмоқда.

«Бадиий фантастика жанрига бўлган мойиллик — инсон жамиятининг барча маданиятларга хос жуда муҳим жиҳат бўлиб, у кенг миқёсда гуманитар олимлар томонидан ўрганилади. Бироқ нима сабабдан фикшн оммани шу қадар жалб қилади ва унинг функциялари қандай – бу саволлар олимлар томонидан ҳали ҳам тадқиқ этилмаган», – деб тушунтиради тадқиқот раҳбари, психолог Робин Данбар.

«Фольклор катта ижтимоий аҳамиятга эга: унинг ёрдамида биз келаси авлодга ҳикматни қолдирамиз ва бизларни бирлаштирувчи умумий қадриятларни англаймиз. Буларнинг бари жуда муҳим, лекин нима сабабдан бизни доим хушнуд этиши кераклиги тушунтирилмаган», – давом этади олим.

Психологлар ва адабиётчилардан иборат Оксфорд олимлари жамоаси драмалар томоша қилиш чиндан ҳам эндорфинлар ишлаб чиқаришини текширишга қарор қилишди. Улар тажрибада қатнашаётган гуруҳлардан бирига «Стюарт: Ўтган ҳаёт» фильмини қўйиб беришди. Унда бахтсиз болаликни бошдан кечирган уйсиз инсон ҳаёти ҳикоя қилинади.

Иккинчи гуруҳ нейтрал мавзулардаги ҳужжатли фильмларни томоша қилишди.

Олимлар кўнгиллиларнинг оғриқли нуқталаридаги томошадан аввалги ва кейинги ўзгаришларни машқ орқали текширишди, яъни унга кўра киши худди курсида ўтиргандек деворга узоқ вақтгача суяниб туриши керак бўлади.

«Таъсирли фильмларни кўриб, эмоциональ ҳолатга берилганлар оғриққа чидаб, юқорироқ кўрсаткич қайд этишди ва гуруҳдагилар билан кўпроқ алоқада бўлишди», — дейди профессор Данбар.

Эндорфин таъсири шунингдек,  комедия томоша қилганларда, куйлаган ва рақс тушганларда ҳам кузатилди.

«Биз буни кимёвий жараён — драмага бўлган ягона мойиллик, деб атамаймиз, сабаби инсон психологиясининг бошқа жиҳатлари ҳам мавжуд. Бироқ бу биз нима учун бадиий фильмлардан роҳат олишимизни тушунтириб берадиган муҳим ҳолатдир», — дейди олим.

Яна ўқинг:  Ёшартирувчи конфет кашф қилинди

Шекспир ижодини ўрганувчи мутахассис Софи Дунканнинг фикрича, улар бадиий адабиёт инсонларга нима сабаб ва қандай таъсир кўрсатишини ўрганишга уринишди.

Натижалар шуни кўрсатдики, биз берилиб фильм ичига шўнғиб кетишимиз эндорфинлар ишлаб чиқишига сабаб бўлади.

«Фожиа ёки драмага бой фильм томоша қилиш соғлиқ учун фойдали. У табиий оғриқ қолдирувчи восита бўлган эндорфинларни эркин қилади», – дейди Дункан.

 

Манба: Sof.uz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: