Қуёш нурлари етишмаслиги умрни қисқартиради

Қуёш нурида етарли миқдорда тобланмаслик инсон умрининг қисқаришига сабаб бўлади, дейди Каролин институти олимлари.

Олимлар томонидан қуёш нурларининг инсон организмига таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотларда 30 минг нафардан ортиқ аёл иштирок этди.

Тадқиқотда асосан қуёш нурида тобланиш даражаси ва унинг саломатликка салбий ҳамда ижобий таъсирларига эътибор қаратилди.

Тадқиқотлар натижасида олимлар қуёш нурларида юриш саломатлик учун жуда фойдали деган хулосага келди.

Қуёш нурларида кўп тобланган аёлларда меланома (тери раки) кам учрайди.

Инсон терисининг юза қисмида жойлашган азот оксиди қуёш нурлари таъсирида қонга кириб боради, натижада қон томирлари кенгайиб қон босими пасаяди.

Фарҳод БЕК

Яна ўқинг:  Лиқилдоқлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: