Фарзандингизга ўйлаб гапириладиган 12 гап

Болалар катталарга кам қулоқ солишади, аммо уларга тузуккина тақлид қилишади, деган эди алломалардан бири.

Болаликдаги соф қалбини йўқотмаган инсон, келажакда шубҳасиз, етук инсон бўлиб етишади. Унинг муваффақиятга эришишида ота-онанинг ўрнини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Шундай экан қуйидаги гапларни хато ёки тўғри ишлатишингиз, фарзандингиз тарбияси ва унинг сизга бўлган муносабатида муҳим аҳамиятга эга эканини унутманг.

– Бу белги билан биз одатда ишлатадиган, аслида ишлатишимиз хато бўлган гаплар келтирилган.

– Бу белги орқали эса ўша гапларни қандай кўринишда ишлатсак мақсадга мувофиқ бўлиши кўрсатилган.

 

 Чунки мен шундай дедим!

Билаяпман, яна ўйнагинг келяпти. Лекин бувингникига боришимиз керак.

 Йиғлама!

Қанчалик оғирлигини биламан, ўрнингда мен ҳам хафа бўлардим.

Овқатингни еб қўймасанг, кичкина ва нимжон бўлиб қоласан.

Овқатингни еб қўйсанг, худди дадангдек ақлли ва кучли бўласан.

Нотўғри қилаяпсан, бер буёққа!

Кел сенга бунинг осон йўлини ўргатаман.

Хавотир олаётганингни кўриб турибман.

Кел бу ҳақида гаплашиб оламиз.

 Бўла қолсангчи, яна қанча кутиш мумкин!

Кел, ким биринчи бажаришга ўйнаймиз?

 Ма, ол, фақат тинчлан!

Ҳаммасини тушунаман, аммо бунга рухсат бермаслигимни биласан-ку.

 Идишингни ювиб қўйсанг, шоколад бераман.

Эсингдами, яқинда идишларни ювиб қўйгандинг? Ўшанда жуда ёрдам бергандинг-да.

Мен қаердан билай?

Ҳозирча билмайман, лекин ўрганиб сенга айтаман.

Телевизорни ўчир!

Кел, бирга ўйнаймиз.

 Қара, нима қилиб қўйдинг!

Биламан, бундай қилмоқчи эмасдинг. Кейинги сафар эҳтиёт бўл.

Синфдошинг уйига ўз вақтида келади.

Илтимос, ўз вақтида келишга ҳаракат қил, бу жудаям муҳим.

 

Ферузахон

Яна ўқинг:  Oromgohlar bag'rida shodlik mujassam

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: