Соғлиқни сақлашда метрологик таъминот

Бугунги кунда давлат дастурларининг амалга оширилиши туфайли мамлакатимиздаги соғлиқни сақлаш энг юқори халқаро талабларга ва стандартларга жавоб беради, ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилади – малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, янги даволаш-профилактика муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш, уларни замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Тиббиёт – максимал аниқликни талаб қиладиган соҳа. Шунинг учун тиббий техника, оддий градусник, тонометр, тарозилардан бошлаб, ультратовушли текширув, компьютер томографияси, рентгенография учун мўлжалланган аппаратларгача – маълум техник параметрларга қатъий тўғри келиши керак. Бунда ихтисослаштирилган ускуналарнинг барқарор ва соз ишлашини таъминлаш, унинг ишлаб чиқарувчилари томонидан берилган бирламчи сифатини сақлаб туриш зарур. Ахир, диагноз тўғрилиги, ва бундан чиқди белгиланган даволаш усулларининг самаралилиги унинг кўрсатишлари аниқлигига боғликку.

Айнан шунинг учун бугун бутун дунёда тиббий техникага метрологик хизмат кўрсатиш масалалари ўта долзарб бўлиб бормоқда. Масалан, Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилотининг (МОЗМ) фаолияти  қонунлаштирувчи метрологиянинг умумий масалаларини ишлаб чиқиш, ўлчаш воситаларининг аниқлик классларини белгилаш, ўлчаш приборларининг турлари, намуналари ва тизимларини аниқлаш бирлилигини таъминлаш, уларни қиёслаш, калибрлаш тартиби ҳ.к. қаратилган.

МОЗМ сертификати ўлчаш воситаларининг регламентланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини ва техник талабларга мувофиқлигини, синов процедураларининг таърифи ва тадқиқотлар бўйича ҳисобот шаклини тасдиқлайди, ўлчаш воситалари ишлаб чиқарувчисига халқаро стандарт талабларига мувофиқлигига кафолат беради. Бундан ташқари, бу соҳада бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, уларга мувофиқлик тиббий техниканинг сифат, техник ва бошқа кўрсаткичларини белгилайди.

Ўзбекистонда халқаро стандартларнинг жорий этилиши бир қатор меъёрий ҳужжатлар билан, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонуни билан кўзда тутилади.

Қонун билан метрологик текширув тартиби ва халқаро шартномаларга амал қилиниши, ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимининг ишлаши ва ривожланишига ва унинг  халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилишига қўйиладиган талаблар белгиланган.

Даволаш муассасаларида ўлчаш воситаларининг мунтазам равишда қиёсланиши соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатининг кафолатини белгилайдиган омилидир. Фойдаланилаётган ўлчаш воситаларининг келишилган рўйхати, уларни қиёслаш жадваллари мавжудлиги ва уларнинг ўз вақтида бажарилиши, даволаш муассасаларининг метрологик таъминоти учун масъул шахслар тайинланиши тиббиёт муассасасини лицензиялашдаги муҳим шарт ҳисобланади. Ва бу жуда муҳим, чунки Ўзбекистонда йилдан-йилга даволаш-диагностика муассасаларининг сони кўпайиб бормоқда. Уларнинг метрологик таъминоти тўлиқроқ қамраб олиниши учун “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” ДК томонидан қиёслаш, метрологик аттестатлаш, ва ахборот, транспорт-сервис хизматлари, лаборатория тадқиқотлари каби сервисларни ўз ичига оладиган, тиббий техникани ўлчаш бирлилигини таъминлашга комплексли ёндашув жорий этилмоқда. Бунинг учун, биринчи навбатда, инновацион ускуна харид қилиниб, унинг ҳисобига аккредитация доираси аҳамиятли даражада кенгайтирилган. Мисол учун, ҳозирда марказда ультра юқори частотали терапевтик  аппаратлар, реографлар, электромиографлар, ЭКГ-холтер,  электроэнцефалографларни қиёслаш ва метрологик аттестатлаш бўйича хизматлар кўрсатилмоқда. Шунингдек бу ерда ультратовушли диагностика ускуналари, доплер аппарати, ЭхоЭГ, бош мия эхосигналларининг анализаторлари, паст частотали  терапевтик ва муолажа ускуналари қиёслашдан ўтказилмоқда.

Яна ўқинг:  “Абитуриент – 2016”: талабалик учун синовда ким ғолиб бўлади?

Марказимизнинг ва бошқа институтдаги ҳамкасбларимизнинг амалиёти шуни кўрсатадики, ҳар йиллик метрологик текширув тиббий техника кўрсаткичларининг мувофиқлигини таъминлашга имкон беради. Деярли барча диагностика ускуналари ва терапевтик аппаратларнинг кўп қисми ўлчаш функцияларини, яъни у ёки бошқа тиббий параметрларнинг миқдорий баҳосини ёки электрик потенциал, босим даражаси, вақт интерваллари, тасвирларнинг геометрик ўлчамлари каби тавсифларни ўз ичига олади. Бу параметрлар ҳам текширилиши керак. Келинг, рентген  аппаратлари, томографларни олайлик. Агар бундай ускуналар ўз вақтида тегишли қиёслашдан ўтказилмаса, у ҳолда текшириш вақтида пациент қандай миқдорда рентген нури билан нурланаётганлигини текшириш имкони бўлмайди. Мисол учун, вақт ўтиши билан рентген нурланиш тарамининг фокуси ва тасвирни акс эттирадиган детектор сифати ёмонлашади, аппарат оператори аниқроқ тасвир олиш учун ўз ихтиёрига кўра рентген нурланиш қувватини ошириши мумкин. Метрологик текширувда эса соғлиқни сақлашда носоз ускуна қўлланишининг олди олинган бўлар эди.

Ультратовушли тадқиқотлар ўтказилишида ҳам орган ва структураларнинг геометрик ўлчамларини аниқлаш аниқлиги нафақат аппарат сифатига боғлиқ, балки врач кузатув ва ҳаракат ракурсини қанчалик тўғри танлаганлигига, шунингдек ўрганилаётган тўқималарнинг хоссаларига ҳам боғлиқ, чунки геометрик ўлчамларнинг аниқланишида прибор дастурида тўқималардаги маълум қайдланган товуш тезлиги ўрнатилади. Бироқ диагноз қўйилиши аппарат кўрсатишининг аниқлигига боғлиқ, масалан, врачнинг кейинги ҳаракатлари тухумдон кистасининг ўлчами ва структурасига боғлиқ. Бошланғич босқич аниқланган ҳолда (кичик ўлчам) операция муолажасини бажармасдан, тегишли даволаш курсини белгилайди ёки аксинча. УТТ аппаратининг тўғри ишлашини эса, турли нишонларни имитацияловчи претензион ультратовушли фантом аниқлашга ёрдам бериб, аппарат сезгирлигини, унинг ўлчамларни аниқлаш имкониятларини ва ҳ.к. аниқлаш мумкин.

ЭКГ аппаратлари мамлакатимизнинг барча даволаш ва диагностика муассасаларида, ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда, қишлоқ врачлик пунктларида кенг қўлланади. Улар ёрдамида врач юрак уриш ритмини ўлчайди. ЭКГ аниқлаган ритм пропорцияси ва ҳар бир уриш орасидаги интервалга боғлиқ ҳолда, диагноз қўйилади. Бундай техниканинг носозлигида врач нотўғри қарор чиқариши мумкин.

Бундай вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ҳамда даволаш муассасаларидаги тиббий техника қиёслови, метрологик текширувининг замон талабига кўра ва сифатли ташкил этилиши учун қиёслаш ўтказиш ва жойида хизмат кўрсатиш учун марказда кўчма қиёслаш лабораториялари бутланган.

Яна ўқинг:  ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲИ МАКТАБГА ШАЙ

 

“Ўзстандарт” агентлиги

Ахборот хизмати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: