Фармацевтика саноати: аҳоли учун қандай қулайлик яратилмоқда?

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Республика аҳолисини сифатли дори воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзуидаги тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда республикамиз аҳолисини дори-дармон воситалари билан таъминлаш, соҳада бу борада юзага келаётган ютуқ ва камчиликлар хусусида сўз юритилди. Улгуржи ва чакана корхоналардан ҳисобланган “Дори-дармон” акциядорлик компанияси таркибида 8 та акциядорлик ва 12 та масъулияти чекланган жамиятлар, 17 та дорилар омборхонаси, 15 та назорат-таҳлил лабораторияси ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларида жами 1 минг 400 дан ортиқ дорихона муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Аҳамиятлиси, компания таркибидаги дорихона муассасаларининг 76 фоиздан ортиғи қишлоқларда жойлашган бўлиб, 2017 йилнинг ўтган даврида ҚВПлар, қишлоқ оилавий поликлиникаларидаги дорихона шахобчалари томонидан қишлоқ аҳолисига 15,9 млрд. сўмлик савдо хизмати кўрсатилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган жадвал асосида республикамизнинг чекка ҳудудларидаги аҳолига кўчма дорихоналарда керакли дори воситалари ва тиббий буюмлар етказилмоқда. Жорий йилнинг учинчи чорагида кўчма дорихоналарнинг умумий сони 154 тага етказилиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақсимотига биноан 2017 йилда 12,56 млрд. сўмлик тендер шартномалари бўйича келтирилган ҳаётий зарур дори воситалари республикамизнинг барча ҳудудларига етказиб берилди. Аҳолини сифатли ва арзон нархлардаги дори воситаларига бўлган талабини қондириш мақсадида компания томонидан жорий йил охиригача умумий қиймати 7,86 млн. долларга тенг 5 та инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини ташкил этиш режалаштирилган.

Яна ўқинг:  Бадиий гимнастика бўйича "Камолот" кубоги" халқаро турнири якунланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: