Фолий кислотаси организм учун қандай аҳамиятга эга?

Ушбу В9 витамини манбаи дуккаклилар, салат ўсимлиги, исмалоқнинг янги униб чиққан сархил барглари (агар ўсимлик бандлари қота бошласа унда кўп миқдорда шовул кислотаси бўлади.

Ушбу кислота буйрак-тош касаллиги ҳамда бу аъзоларда ортиқча туз йиғилишига сабаб бўлади), кўк барра пиёз, пишлоқ, яшил нўхат, ловия, карам, қўзиқорин, жигар, буйрак, соя, қизил лавлаги, сабзи, картошка, тухум, помидор, тегирмондан йирик ўтказилган қора кепакли ун ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, гречиха, сули, тариқ ёрмаси, хамиртуруш каби маҳсулотлар ҳисобланади.

Фолий кислота В6 витамини ва В12 витамини билан биргаликда кўз касалликларининг ривожланишини 30 фоизга камайтиради. Терининг соғлом кўринишида ҳам бу кислотанинг организмда ўзига хос ўрни бор. Шунингдек, В9 витамини, яъни фолий кислота пантотен ҳамда парааминбензой кислоталари билан биргаликда сочларнинг барвақт оқаришининг олдини олади. Айниқса, аёлларнинг ҳомиладорлик даврида шифокор тавсиясига мувофиқ уни қабул қилиш зарур.

Тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган олимларнинг фикрига кўра бўлажак она гинеколог тавсиясига кўра зарур миқдорда фолий кислотасини қабул қилса ҳомиланинг умуртқа поғонаси бенуқсон ривожланар экан.

Яна туғилажак гўдакнинг асаб тизими ҳам тўғри шаклланади. Шунингдек, туғруқдан кейин баъзан янги бўшанган аёлларда кузатиладиган тушкунлик (депрессия) ҳолатларининг олдини олишда ҳам В9 витаминининг аҳамияти катта дейишмоқда тадқиқотчи мутахассислар. Ҳақли равишда фолий кислотаси бежизга хотин-қизлар учун муҳим элемент дейилмайди. Сабаби бу кислота аёллар репродуктив аъзолари фаолиятига ижобий таъсир этади. Айниқса, қизларнинг балоғатга етишида, яъни ҳайз циклининг меъёрда кечишида фолий кислотаси муҳим аҳамиятга эга. Яна ўғил болаларнинг эр йигит бўлиб етилишида ҳам бу витамин бевосита иштирок этади. Зеро, ўсмирнинг овози дўриллаб, унда соқол-мўйлабнинг сабза уриши, шунингдек, йигитларга хос бошқа табиий физиологик кўрсаткичлар ҳамда унда насл қолдиришга лаёқатли ўта муҳим ҳаётий биокимёвий жараёнларнинг юзага келишида фолий кислотаси ўзига хос ўринга эга.

Шу сабабли ота-оналар, педагог ва шифокор-мутахассислар хоҳ у ўғил бола бўлсин, хоҳ у қиз бола балоғат даврида ўсмирда қандай руҳий, жисмоний ўзгаришлар кечаётганидан бевосита бохабар бўлишлари зарур.

Организмда ушбу дармондори етарли бўлиши учун таркибида бу витамин бўлган турли-туман озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш зарур. Аммо унинг организмга етарли дозаларда тушишини таъминлашнинг энг мақбул йўли бу уни шифокор тавсиясига кўра ҳапдори кўринишида қабул қилишдир.

Яна ўқинг:  Битирувчилар бандлиги таъминланади

 

 

ГУЛШИРИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: