Қалпоқ кийган қаламчалар

Қўзиқоринлар ҳақида маълумотга эга бўлиш ҳаётингизни хавфдан асрайди.

Уларнинг табиатда 100 мингдан ортиқ тури маълум бўлиб, замбуруғлар ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг оралиғидаги ўзига хос алоҳида гуруҳ ҳисобланади.

Ўзбекистон заминида уларнинг 200 га яқин тури ўсиши аниқланган. Шундан қўзиқориннинг 20 га яқин тури истеъмол учун яроқли ҳисобланади. Халқимиз азалдан уларни истеъмол қилиб келган ҳамда заҳарли ва заҳарсизларини ажрата олган. Истеъмол қилинадиган замбуруғларни аҳоли қўзиқорин деб атаган.

Истеъмол қилиш мумкин бўлган ва заҳарли қўзиқоринларни бир-биридан ажратиш жуда қийин. Кўп ҳолларда улар бир-бирига ўхшаб ҳам кетади. Инсон истеъмол қилиши мумкин бўлган қўзиқоринларга оқ қўзиқорин, қизил қўзиқорин, шампиньион ва опёнок киради. Заҳарли қўзиқоринларга: қизил мухамор, кулранг мухамор, сатанин, сариқ сохта қўзиқорин ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. Тузланган ёки маринадланган қўзиқоринлар рухланган идишларда сақланганда ҳам заҳарланиш рўй бериши мумкин.

Сморчок ва строчок номли қўзиқоринлардан нотўғри таом тайёрланганда ҳам заҳарланиш кузатилади. Уларнинг таркибида заҳарли гельвелат кислотаси бўлиб, бу модда сувда яхши эрийди. Шунинг учун қўзиқоринларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб қайнатиб, сўнгра сувини тўкиб ташлаш керак.

Автомагистраль йўл ёқалари, заҳарли оғулар ҳамда кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналарнинг теварак-атрофларида ўсадиган истеъмолга яроқли бўлган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиб қолиш мумкин. Чунки, машиналардан чиқадиган ис газлари ва заҳарли моддаларни қўзиқоринлар таркибига сингдириб олиши мумкин.

Ундан заҳарланганда касаллик белгилари истеъмол қилинган маҳсулотнинг турига қараб беморда турлича намоён бўлади. Масалан; қизил мухамор таркибида мускаридин ва мускарин номли алкалоидлар мавжуд. Қизил мухамордан заҳарланганда унинг белгилари 1-2 соат ўтгач намоён бўлади. Беморда асаб тизими фаолиятида ўзгаришлар, сўлак оқиши, кўп терлаш, кўздан ёш оқиши кузатилади. Томир уриши (пульс) секинлашади ва сустлашади. Алаҳсираш (галлюцинация), титраш кузатилади. Айниқса, беморда кўз қорачиғининг кенгайиши (мускаридин)нинг ёки уларнинг торайиши (мускарин)нинг таъсири натижасида кузатилади. Хаста одамга тез тиббий ёрдам кўрсатилса одатда 1-2 кундан кейин у соғайиб кетади. Ўз вақтида даво чоралари кўрилмаган вақтда беморнинг аҳволи оғирлашиб, бу ҳолат ўлим билан якун топиши ҳам мумкин.

Бозорлар ва савдо дўконларидан қўзиқорин харид қилмоқчи бўлсангиз, гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари ҳамда ветеринария-санитария лаборатория мутахассислари томонидан бериладиган махсус тиббий маълумотномани талаб қилиш шарт. Қўзиқоринларни турғун савдо шаҳобчаларидан, белгиланган жойлардан тегишли сифатини кафолотловчи ҳужжатлари бор бўлган тақдирда харид қилинг. Акс ҳода ўзингизнинг ҳамда оила аъзоларингиз соғлиғи ва умрига завол бўлиб қолманг.

Яна ўқинг:  Мевалар диабет ривожланишига тўсқинлик қилади

 

Қамариддин БОҚИЕВ,

Республика ДСЭНМ Овқатланиш гигиенаси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: