Наҳорда ичилган сувнинг хосияти

Наҳорда ичилган совуқ сув ёки бироз ширин таъмли ичимликлар, шунингдек шарбатлар ичак перистальтикаси (меъда-ичакларнинг тўлқинсимон ҳаракати)ни кучайтириб, ични юмшатади. Шунинг учун ҳам қабзиятдан азоб чекувчи кишиларга наҳорда бир пиёла сув ёки ширин шарбат ичиш буюрилади.

Ёғли овқатдан кейин ичилган сув меъдада узоқ вақт туриб қолади. Кўп сув ичилганда меъда янада тўлиб, чўзилиб кетади. Натижада одам ўзини нохуш сезади. Бундан ташқари, тўлиб кетган меъда ичак ҳаракатини кучайтириб, ични суради. Шунинг учун ёғли овқатдан сўнг сув ичиш тавсия этилмайди. Озишга ҳаракат қилаётган кишилар овқатланаётган пайтда сув ичмасликлари лозим.

Шунингдек, ҳўл меваларни егандан сўнг ҳам дарров сув ичиш мумкин эмас. Чунки, бунда ич дам бўлиши мумкин.

Шуни ёдда тутингки, иссиқ ва илиқ ичимликлар совуқ ичимликларга нисбатан организмга тез сўрилиб, ташналикни қондиради.

Яна ўқинг:  Ҳомиладорлик масъулияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: