ДОРИЛАР 3D-ПРИНТЕРДА БОСИБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

“Aprecia Pharmaceuticals” фармацевтик компанияси ходимлари дори воситаларини яратиш учун 3D-босма технологиясидан фойдаланиш учун рухсат олишди.

“Спритам” (Леветирацетам) 3D-принтер ёрдамида яратилган биринчи дори воситаси бўлди. Ушбу дори катталар ва болаларда эпилептик (тутқаноқ) хуружлар ривожланишининг олдини олиш учун қўлланади.

“Спритам”ни яратишнинг ZipDose деб номланган янги технологияси Массачусетс технологик институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди. Унинг ёрдамида таблеткалар прессланган дори қатламлари ҳолида эмас, балки ғоваксимон ҳолда яратилади. Бу ишлаб чиқариш тури дори воситасининг тезроқ эриши ва яхшироқ сўрилиши имконини беради. Шунингдек, компания ходимларининг таъкидлашича, бу услуб дорини ютишда қийналадиган беморларга уни қабул қилишларини осонлаштиради, чунки у бир неча сонияларда эриб кетади.

Мутахассисларнинг айтишича, таклиф қилинган технология шизофрения, Паркинсон касаллиги ёки бошқа касалликлардан азият чекувчи беморлар учун дорилар яратишда ҳам қўлланиши мумкин.

Анвар ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ТТА талабаси

Яна ўқинг:  ТИШЛАР ҲАҚИДА БАҲСЛИ ФИКРЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: