Узоқдан яхши кўра олмасликка аслида нима сабаб бўлиш аниқланди

Олимлар кўп йиллар давомида миопия ёки узоқни яхши кўра олмасликнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганди, деб ёзади Nature журнали. Маълум бўлишича, на генетика, на замонавий кишиларнинг кўп вақтни китоб ўқиб ва электрон қурилмалар қаршисида ўтказиши касаллик юзага келишида ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Олимлар таъкидлашича, узоқни яхши кўра олмаслик кундузги ёруғлик етишмаслигидан пайдо бўлади. Ҳозирда одамлар жуда кам вақтини кўчада ўтказади, айнан шу нарса миопия келиб чиқишига сабаб бўлади.

Миопия кўз қорачиғи чўзилиб, тасвир фокуси кўз тўр пардаси ичида эмас, унинг олд қисмида аниқланиши натижасида келиб чиқади. Кундузги ёрқин ёруғлик таъсири остида кўз тўр пардаси дофамин ишлаб чиқади, унинг етишмаслиги эса кўз қорачиғи чўзилишига олиб келади.

Шифокорлар ҳисоб-китобларига кўра, яхши кўриш қобилиятини сақлаб қолиш учун киши бир кунда камида уч соат вақтни 10 минг люкс ёруғликда (қуёш нури ёрқинлик даражаси) ўтказиши керак, бинонинг ичидаги энг кучли ёруғлик эса одатда 5 минг люксдан ошмайди.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Бош нега айланади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: