Муштарий мурожати
Хотиним билан алоҳида яшаяпмиз. Никоҳимиз бекор бўлганидан сўнг фарзандимни кўриб туриш, ота-онам билан учраштириш хуқуқига эгаманми?
Наргиза МУРОДОВА,
Тошкент шаҳри
“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 13-моддасида бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-онасининг никоҳдан ажралиши, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши ёки ота ва онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди, дея белгилаб қўйилган.
18 ёшга тўлмаган, ота-онасидан маҳрум бўлган ўсмир хуқуқбузарлик ҳолатини содир этса, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ким ҳимоялайди?
Содиқ НОРМАТОВ,
Самарқанд вилояти
Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари” тўғрисидаги Қонунининг 11-моддаси, “Боланинг ҳимояга бўлган ҳуқуқий кафолатлари” тўғрисидаги бандида белгиланган бўлиб, унга кўра боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси, ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор, суд томонидан амалга оширилади.
Саволларга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси Камола ДЖУРАБАЕВА жавоб берди.