Муваффақиятга эришиш учун…

Муваффақиятга эришиш учун инсоннинг ҳаётида аниқ мақсади бўлмоғи лозим. Агар сиз самимийлик билан бошқаларга энг яхши маҳсулот ва хизматингизни таклиф қилсангиз, унда муваффақиятга эришиш имконияти кескин равишда ортади. Бунда фикр, сўз самимийлиги муҳим ўрин тутади.

Самимийлик эвазига биз ўз-ўзини ҳурмат қилиш туйғуси ҳамда севиниш ҳиссини туямиз. Хуллас, ички “мен” деб аталувчи ғуруримиз билан келишган ҳолда муваффақиятга, машҳурликка ва бойликка эришишимиз ёки аксинча қашшоқликка ва умидсизликка тушиб қолишимиз мумкин.

Истакларимизнинг самимийлиги одамлар билан бўладиган мулоқотларимизда ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Ўз вақтларини, қувватларини ва пулларини сизга сарф қилмоқчи бўлган одамлар айнан шу омилнинг (ҳақли равишда) бор-йўқлигига ишонч ҳосил қилмоқчи бўладилар.

Бирон иш бошлашдан аввал ўзингиздан: “Бу ниятларим самимий? Мен бу ишдан шахсий манфаат кўришга ҳақлиманми? Даромад олиш илинжида яхши хизмат кўрсата олдимми ёки маҳсулот таклиф қила оламанми?” — деб ўзингизга ўзингиз савол беринг. Истакларимизнинг самимийлигига бошқаларни ишонтириш баъзан жуда оғир кечади. Лекин сиз шунга ҳам тайёр бўлишингиз керак. Шунинг учун истакларингиз самимий бўлмоғи лозим.

Баъзан иш борасида пайдо бўладиган қийинчиликларни (улар, албатта, бўлиб туради) истакларингизнинг самимийлиги билан енгиб ўтишингиз мумкин. Агар қилаётган меҳнатингиз учун олмоқчи бўлган ҳақингиз ҳалол ва шунга арзигулик эканлигига ишонса, унда сизнинг шерикларингиз ҳам фикрингизга қўшиладилар.

Бошқаларга ёрдам бериш истагингиз самимий эканлигини амалда кўрсатсангиз, унда сиз мақсадингизга тўлиқ эришган бўласиз ва ишингиз битишини тезлаштирасиз. Ана шунда оғир кунлар келишидан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Мана кўрасиз, мижозларингиз ва харидорларингиз кўпайиб кетади.

 

Абдихомит АБДИХАЛИЛОВ

Яна ўқинг:  Гижжаларга қарши табиий шароитда курашамиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: