Инсон ҳар сонияда ҳушини йўқотиши аниқланди

Атрофдаги дунё ҳақидаги хабарлар инсон миясига тўхтовсиз келиб тушаётгандек туюлади. Бироқ янги тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу ёлғон ҳиссиёт.

Лозанна Федерал политехника мактаби олимлари онгда мунтазам равишда мия маълумотларни қайта ишлаш учун фойдаланадиган танаффуслар бўлиб туришини аниқлашди. 400 миллисония давом этувчи бу танаффуслар вақтида инсон беҳуш ҳолатда бўлади ва вақтни қабул қилмайди.

Олимлар мия икки фазали иш тартибига эга деб ҳисоблашмоқда. Ҳушсиз фаза пайтида мия ранг ва шаклга қараб қабул қилаётган объектлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлайди. Шундан сўнг мия онгли идрокка ўтуди, бунинг учун баъзан юзлаб миллисониялар сарфланади.

«Маълумотни қайта ишлашда мия атроф-муҳит ҳақидаги энг яхши ва аниқ хабарни беришга ҳаракат қилгани учун ҳам унга маълум бир вақт керак», — дея изоҳ беради тадқиқот муаллифи Майкл Херцог.

Идрок фазаси даврида инсон атрофдаги объектларни билиб олади. Бу фазанинг қанча давом этиши номаълум, лекин ундан кейин жараён кетма-кет рўй бериши учун онг яна вақтинчалик ўчирилади.

Синовдан ўтаётганларни тасвирнинг ўзгаришини кузатиш сўралди ва бу пайт уларнинг мия фаоллиги қайд қилинди. Маълум бўлишича, кўнгиллилар рангнинг ўзгаришини бироз кеч сезишган ва олимлар бундан инсон идроки ретроспектив табиати ҳақида хулоса чиқаришган.

Тадқиқот муаллифларнинг фикрича, тажрибалар натижаси бўйича узоқни кўзловчи хулосалар чиқарса бўлади. Олинган маълумотлар нейробиология ва компьютер кўриш соҳасидаги билимларни чуқурлаштиради.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Хорижда кимлар даволанади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: