Лимоннинг фойдали хусусияти

Лимон организмни тозалаш хусусиятига эга. Сувга аралаштириб ичилган лимон организмни хилтлардан халос этади.

Ошхонада фойдаланиладиган идишларни нохуш ҳидлардан бартараф қилишда мазкур мева яқиндан кўмак беради. Идиш устига бироз туз сепиб кесилган лимон бўлаги билан артинг. 15 дақиқадан сўнг эса идишни тоза сувда чайиб олишингиз мумкин.

Кийимдаги доғни тез фурсатда бартараф қилади. Оқ рангдаги кийимларни ювишдан ярим соат олдин уларни лимон шарбати ва ичимлик содаси аралаштирилган сувга ботириб қўйинг. Ювилгач доғлардан халос бўлган кийим ранги оппоқ ҳолатга қайтади.

Тирноқларингизни мустаҳкам ва гўзал бўлишини истасангиз ушбу мева сизга яқиндан ёрдам беради. Иссиқ сувга лимон шарбатини аралаштириб тирноқларни ванна қилишингиз мумкин.

Ҳусунбузарлардан халос этиб, терини рангини оқартиради. У тери рангини оқартириш хусусиятига эга. Мазкур мева юз терисидаги доғларни бир зумда бартараф этади. Бу учун лимон бўлаги билан юз соҳасини артиш кифоя.

Овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди. Қайнатилган сувга аралаштирилган лимон ва асални истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш фаолиятига ижобий таъсир этади.

Ёқимсиз ҳиддан халос этади. Саримсоқ ва балиқдан таом тайёрлаш натижасида қўлдан бадбўй ҳид келади. Буни бартараф қилиш учун лимон шарбати билан қўлларни артиш, сўнгра ювиб ташлаш мумкин.

Совутгичдаги ёқимсиз ҳиддан қандай қутулишни билмаяпсизми? Унда муаммодан қутулишнинг энг осон йўли билан танишинг:лимон шарбатига ботирилган губка билан совутгични артиб чиқинг.

Мазкур мевани иккига бўлиб, ичини тозалаб олинг ва тупроқ солиб гул ўтказинг. Лимон таркибидаги шарбат ўсимликнинг тез фурсатда ўсишига кўмак беради. Сўнгра уни тувакка ўтказиш мумкин.

Оёқ кийимдаги нохуш ҳидларни бартараф этади. Бунинг учун кечки пайт  лимон пўстлоғини оёқ кийим ичига жойлаштириб чиқилади, пўстлоқ бадбўй ҳидни ўзига шимиб олади.

Иммунитетни кўтариб, организмни мустаҳкамлайди. Минерал сув бир чой қошиқ ичимлик содаси ва лимон шарбати билан аралаштирилади. Бу ичимлик овқат ҳазм қилишни яхшилайди, жигарни тозалайди ва организмдаги холестерин миқдорини назорат қилади.

 

Хуршида Ҳусенова

Яна ўқинг:  ЗАРАРЛИ КАНЦЕРОГЕН МОДДАЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: