Витаминининг янги хусусияти аниқланди

Д витамини (кальциферол) суяклар ҳосил бўлиш жараёнида қатнашиб, кальций ва фосфор тузларини суякларда йиғилишини мувозанатда сақлайди.

Магний тузларининг ҳазм бўлишида ҳам бу витаминнинг аҳамияти катта.

Айниқса, ўсаётган организмнинг суяк тўқималари ривожланиши учун ушбу витамин жуда зарур.

Организмда Д витамини етишмовчилиги оқибатида оғир болалар хасталиги – рахит вужудга келади. Бунда суяклар деформацияси, меъда – ичак тизими фаолияти бузилиши, боланинг ақлий ва жисмоний ривожланишда орқада қолиш кузатилади.

Д витаминининг провитамини эргостерин ва 7-дегидрохолестерин ҳисобланиб, қуёш нури таъсирида болалар терисида витамин Дга айланади.

Лондон университети профессорларининг таъкидлашича, Д витамини организмда респиратор инфекцияларнинг тарқалишини олдини олади. Улар бу қарорга келишлари учун ер сайёрасининг турли жойларида истиқомат қилувчи 11 минг нафар кўнгилли билан тадқиқот ўтказишди.

Аввалроқ олимлар Д витамини саратоннинг бир неча турлари ҳамда юрак хасталиги билан курашишини аниқлашган эди.

Яна ўқинг:  Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ кичкинтойлар азият чекади(ми?)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: