Қиличбозлик

Қиличбозлик – ўрта асрларда Францияда пайдо бўлган. Кейинги йилларда юртимизда ушбу спорт турини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилди. Спорт залига келсангиз, ўзига хос оппоқ тусдаги махсус кийимларда чаққонлик билан машқ қилаётган болаларни кўриб, беихтиёр, уларга ҳавас қиласиз.

 

Шаҳло ҚУРБОНОВА,

невропатолог:

Қиличбозликнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у танадаги барча мушакларни фаол ҳаракатлантиради. Бу жараён бутун организмга ижобий таъсир қилади. Болаларнинг координацияси, тезкорлиги, бардоши, зеҳни ошади. Мазкур спорт тури нафас олиш ҳамда юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди. Қиличбозлик билан шуғулланганлар ортиқча вазн муаммосидан халос бўладилар. Бир неча соатлик машғулотлар жараёнида спортчи икки ярим килограмгача озиши кузатилган. Демак, камҳаракатлилик муаммоси долзарб бўлаётган бугунги замонда спортнинг бу тури кўпчиликка маъқул келиши, шубҳасиз. Қиличбозлик контактсиз яккакураш бўлиб, бошқа спорт турларига нисбатан атлетларнинг жанг пайтида жароҳат олиш эҳтимоли камдир. У билан мураббий назорати остида шуғулланиш лозим.

 

Нурали НОСИРОВ,

мураббий:

Қиличбозлик машғулотларига қиз ва ўғил болаларни 9-10 ёшдан қабул қиламиз. Маълумки, бу спорт турининг учта – шпага, сабля, рапира каби йўналишлари мавжуд. Мисол учун шпага йўналиши билан бўйи баланд болалар шуғуллангани маъқул. Сабля ва рапира билан машқ қилиш учун эса бўй-бастнинг аҳамияти йўқ. Бунда қизиқувчиларнинг чаққонлиги, эпчиллиги муҳимдир.

Машқ қилиш жараёнида болалар қоматларини тик тутишни ўрганишади. Махсус маска – сетка остидан қараш орқали 9-10 ёшдаги болаларнинг кўриш қобилияти яхшиланади.

Қиличбозликда чаққон ҳаракатланиш учун гимнастика ва акробатика, жангга киришишда яккакураш спорт турлари, рақибини енгиш тактикасини ўйлаш учун шахматнинг ўзига хос жиҳатлари талаб этилади. Ғолиб бўлиш учун спортчилар моҳир шахматчилар каби мулоҳазали бўлиб, мантиқий фикр юрита олишлари зарурдир. Бу спорт тури болаларни бардошли, иродали, эпчил қилиб тарбиялайди.

 

Юлдуз ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги кенг нишонланади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: