САРАТОННИ АНИҚЛОВЧИ БУРУНЛАР

Кўплаб давлатлар тиббиётида беморда саратонни аниқлаш учун махсус ўргатилган итлардан фойдаланилади. Маълум бўлишича, бу жониворлар инсон организмидаги саратон ҳужайраларини аниқлаш билан бирга касалликнинг қайси турга тегишли эканини ҳам ажрата олар экан.

Бу соҳадаги энг машҳур “мутахассис” бу Мэрин лақабли лабрадор-ретривер итидир. У Жанубий Кореядаги онкологик касалхоналардан бирида “фаолият юритади”.

Ушбу “шифокор” итнинг қобилиятидан руҳланган исроилликлар тиббиётда фойдаланиш учун “сунъий бурун” ўйлаб топишди. Ушбу “бурун”нинг вазифаси Мэрин билан бир хил, яъни, саратон ҳужайраларини аниқлаш.

Бунинг учун бемор ўша бурунга ўрнатилган махсус найчага “пуф”ласа бўлгани. Компьютер беморда касаллик бор-йўқлиги ва агар бор бўлса, қайси турига мансублигини аниқлаб беради.

Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу электрон бурун Мэриннинг бурнидан кўра бир неча баробар аниқроқдир.

Ф.ТОЛИПОВ

Яна ўқинг:  Қандай болалар тез-тез шамоллайдиган гуруҳга киради?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: