Қизил гўштни хуш кўрувчилар учун

Сингапурлик олимлар кундалик таомномада қизил гўшт миқдорининг озгина кўпайиши ҳам қандли диабет касаллигига йўлиқишни икки бараварга оширади, деган хулосага келди.

Сингапур Миллий университети мутахассисларининг сўзларига кўра, рационнинг ўзгариши яқин тўрт йил ичида салбий оқибатларга олиб келиши мумкин экан. Шунингдек, бунга қарама-қарши тенденция ҳам қайд этилади. Агар ҳар куни қизил гўшт ярим порцияга кам тановул қилинса, бу касалланиш хавфини 14 фоизга қисқартириш имконини беради. Эслатиб ўтамиз, бу қизил гўштнинг зарарини тасдиқлаган ягона тадқиқот эмас.

Бундан олдин олимлар ушбу маҳсулот юрак ва томирлар билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлишини ва ҳатто холестерин миқдори ҳамда тана вазни нормал бўлганда ҳам инфаркт хавфини оширишини аниқлаган эди.

Нодира ЗАЙНИДИНОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Ўз саломатлигимизга масъуллик ҳушёрликка чорлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: