Овқатланиш учун энг мақбул вақт қачон?
Бу саволга мутахассислар қуйидагича жавоб беради:
Нонушта – эрталаб соат 7:00-8:00 оралиғида тановул қилинса айни муддао. Аммо 10:00 кеч қолмаслик мақсадга мувофиқ. Унутманг, уйқудан уйғонгач ярим соат ўтгачгина нонушта тановул қилинг.
Тушлик учун –12:30-14:00 оралиғида овқат истеъмол қилиш мақбул вақт саналади. Таомни 16:00 дан кеч бўлмаган муддатда истеъмол қилинг. Нонушта ва тушлик оралиғи 4 соатни ташкил этиши керак.
Кечки овқат – 18:00-19:00 оралиғида, аммо 21:00 дан кечикмаслиги керак. Кечки овқатни уйқуга ётишдан 3 соат олдин истеъмол қилинг.
Хуршида ҲУСЕНОВА