Сельдерейнинг 8 фойдали хусусияти

Кўпчилик инсонлар сельдерейнинг фойдали хусусиятлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас. Қадимда тиббиётда мазкур ўсимликдан қон босимини тушириш мақсадида фойдаланишган. Замонавий тиббиёт эса, ушбу маҳсулотнинг антиоксидантларга бойлиги, яллиғланишга қарши, қон босимини ҳамда қондаги холестеринни меъёрлаштирувчи восита эканлигини, юрак-қон томир касалликларида ижобий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.

Бу мўжизакор кўкатни истеъмол қилишингиз учун Сизга 10 сабабни ҳавола этамиз.

  1. Яллиғланишга қарши восита. Агар тизза бўғимида яллиғланиш кузатилса, мазкур маҳсулот сизга яқиндан ёрдам беради. Унинг таркиби полифенол ва антиоксидантларга бой. Бундан ташқари астма хасталигида ҳам сельдерей яқиндан кўмак бера олади.
  2. Организмни зарарли холестеринлардан халос этади. Сельдерей таркиби бутилфталид бойлиги билан алоҳида аҳамиятли. У зарарли холестеринлардан организмни бартараф қилади.
  3. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Унинг таркибидаги етарли миқдордаги сув ва эримайдиган клечаткалар овқат ҳазм бўлишига яқиндан кўмак беради. У организмларни хилтлардан тозаловчи ва пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга.
  4. Қон босимини туширади. Ўсимлик таркибидаги фталидлар қон айланишига ижобий таъсир этади.
  5. Озишга кўмаклашади. Сельдерейнинг бир дона банди 10 калорияга эга, қолгани эса сувдан иборат. У очликни бартараф этади, натижада эса ортиқча вазн йиғилмайди.
  6. Руҳий зўриқишни бартараф этади. 100 мг сельдерей таркиби 11 мг магнийга эга. Биламизки, магний руҳий зўриқишга қарши восита саналади. Маҳсулотни доимийравишда истеъмол қилиш асаб фаолиятига ижобий таъсир этиб, уйқуни меъёрлаштиради.
  7. Организмдаги ишқорий мувозанатни тиклайди. У организмдаги pH.(ишқорий даража)нинг соғлом мувозанатини меъёрида сақлайди.
  8. Саратондан ҳимоялайди. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, у кўкрак саратонини ривожланишига тўсқинлик қилади, меъда ости бези ва йўғон ичакдаги саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатади.

 

Хуршида Ҳусенова

Яна ўқинг:  Мазали салат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: