Паркентда Hаврўз

Уйғониш фасли бўлмиш баҳорда халқ урф-одатига дахлдор кўплаб байрамлар нишонланади. Наврўз ана шундай гўзал айёмлардан биридир.

Бир неча минг йиллик тарихга эга ушбу байрам аждодларимиз томонидан шарқона янги йил сифатида кенг нишонланиб келинган. Инсон ва табиат ўртасидаги муштараклик, деҳқончилик мавсумининг бошланиши Наврўз шодиёналарида, расм-русумларида ўз ифодасини топган.

Яқинда Паркент агросаноат касб-ҳунар коллежимизда “Ассалом Наврўз” номли байрам тадбири ўтказилди. Ўқувчиларимиз тайёрлаган байрамона дастур йиғилганларга хуш кайфият улашди. Улар ўз чиқишларида миллий урф-одатларимиздан қанчалик хабардор эканликларини намойиш қилишди. Истеъдодли ўғил-қизлар ижросидаги баҳорий қўшиқ ва рақслар эса йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Яна ўқинг:  МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: