Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” ташкил этилди

16.03.2017
38 марта ўқилди
Юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” ташкил этилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш, фуқароларнинг таълимга оид ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда, халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси, вазирлик “ишонч телефони” ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларида ташкил этилган виртуал қабулхоналар орқали фуқароларнинг мурожаатлари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасида вазирлик томонидан яна бир янгилик жорий қилинди. Халқ  билан  мулоқот ва инсон манфаатлари  йилида таълим муассасалари билан ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигини  янада кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги  самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, ота-оналар билан таълим тизимига оид муаммоларни жойида ҳал этиш, бу борада аҳоли билан  яқиндан доимий мулоқотни тизимли ташкил қилиш максадида шу йилнинг 1 мартидан бошлаб республикадаги барча умумтаълим мактабларида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” ташкил этилди.

Мулоқот хонасида ота-оналар белгиланган жадвал асосида муассаса раҳбари, ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосар ёки маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан қабул қилинади. Мулоқот  жараёнига фуқароларнинг мурожаатидаги масалаларнинг мазмун  моҳиятидан келиб чиқиб, малакали ва тажрибали ўқитувчилар ёки тегишли синф раҳбарлари жалб қилиниши ҳам мумкин.

Шунингдек, ҳар ойда камида бир марта умумий ўрта таълим муассасалари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши аъзолари иштирокида “Ота-оналар билан мулоқот” кунлари ҳам ташкил этилади.

Ота-оналар исталган вақтда у ерга келиб, ўзларини қизиқтирган масала юзасидан раҳбар ходимлар билан мулоқот ўрнатиши мумкин. Бу эса мавжуд муаммоларни жойида тезкорлик билан ҳал қилиш ҳамда оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини кучайтириш имконини беради.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025433
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.2024322
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.2024204
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024298