Нафис спорт тури қизлар ўртасида оммалашмоқда
Урганч шаҳрининг Ёшлик массивида жойлашган замонавий спорт мажмуаси бадиий гимнастикага ихтисослашган бўлиб, 270 га яқин қиз нафис спорт тури бўйича маҳорат сирларини эгалламоқда.
– Жисмоний тарбия, мусиқа ва хореографияни ўзида уйғунлаштирган бадиий гимнастика қизлар орасида оммалашиб бормоқда, — дейди мураббия Гулёр Қодирова. — Ҳозирда машғулотларимизга 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизлар жалб қилинган. Айни пайтда шогирдларимиз жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган республика мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Шоназар ҚОРИЕВ,
ЎзА