ЭНГ АРЗОН ТЕЛЕФОН
Нархи 1 фунтга тенг бўлган дунёдаги энг арзон мобил телефон Alkatel компанияси томонидан сотувга чиқарилди. Alkatel One Touch 232 деб номланган ушбу телефоннинг рангли экрани 1,5 дюмга тенг бўлиб, у, шунингдек, харидорларга радио эшитиш имконини ҳам беради.
Гарчи мазкур қурилмада 232 да интернет уланиш имкони бўлмаса-да, у билан бемалол қўнғироқ қилиш, хабар жўнатиш ва қабул қилиш мумкин.
Бундан ташқари унинг фонар, калкулятор ҳамда календаридан фойдаланиш, ўйинлар ўйнаш мумкин.