ОГОҲЛИК ОДАТИМИЗ БЎЛСИН

Пойтахтимизда истиқомат қилаётган етти яшар Жасур уйининг айвонида гугурт ўйнаб, бехосдан йиғиб қўйган газеталарни ёқиб юборди. Тез ёнувчи коғоз орқали олов пардаларга, сўнгра ёғоч полга ўтиб, ёнғин катталаша бошлади. Ошхонада овқат тайёрлаш билан овора бўлган онаси оловни кўриб, дарҳол “101”га қўнғироқ қилди. Тез етиб келган ўт ўчириш ходимлари ўз ишларини мохирона бажардилар ва содир бўлган ёнғинни бартараф этдилар. Жасур эса қилган ишидан қўрқиб йиғлаб юборди. Агар уйда онаси бўлмаганида бу ёнғин нафақат талофат, балки фожеа олиб келган бўлар эди.

Олам мавжуд экан инсонлар ҳамиша оловга эҳтиёж сезади. У хонадонларимизда беминнат хизмат қилади, эътиборсизлик туфайли эса сониялар ичида йиллар давомида меҳнат қилиб яратилган бойликларни йўқ қилиб ташлайдиган, шавқатсиз душманга айланиши ҳам мумкин.

Кўп ҳолатларда назоратсиз қолган болалар айби билан ёнғинлар содир бўлади. Айниқса, йиғилиб қолган чиқинди, хазонларни ёқиб, қочиб қоладилар. Бу ўз ўрнида катта кўнгилсизликларга олиб келади. Яккасарой туманида таҳсил олаётган бир гуруҳ мактаб ўқувчилари тўпланиб қолган хазонларни ўзбошимчалик билан ёқиб юбордилар. Натижада “Нексия” “Дамас” русумли иккита автомашина буткул ёниб кетган.

Чилонзор туманида яшовчи фуқаро 5 ва 3 ёшли икки нафар фарзандини уйида ёлғиз қолдириб, уйни ташқаридан қулфлаб, дўконга чиқиб кетади. Болалар уйда зерикиб гугурт ёқиб ундан чиққан оловга қизиқиб ўйнашади. Натижада олов пардадан атрофга тарқалиб кетиб, уйнинг ёниб кетишига олиб келади. Энг ачинарлиси болажонлар хонадондан чиқиб кета олмай олов қурбонлари бўлишади. Уларнинг иккиси ҳам тутундан заҳарланиб шифохонада вафот этадилар.

Бу борада, ота-оналар ҳар доим фарзандларидан уй шароитида газ ва электр ускуналаридан фойдаланганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларини талаб этишлари керак. Чунки, ёқиқ ҳолатларда қолдирилган газ ёки электр асбоб-ускуналари назоратсиз қолса ёнғинга олиб келиши мумкин. Гугуртларни ёш болалардан яширинг.

Шу ўринда эслатиб қўймоқчимиз, хар доим ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилсангиз, хонадонингизда ёнғин содир бўлмайди. Агарда ён-атрофингизда ёнғин содир бўлганини сезсангиз, зудлик билан “101” телефон рақамига хабар беринг.

Олимжон Ҳакимов,

Тошкент шаҳар ИИББ ЁҲБ ЁОО ва НТЭБ муҳандиси, сержант,

Жамолхон Қаландаров

Яна ўқинг:  СОҒЛОМ ФАРЗАНД –ОИЛА БАХТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: