Статистика: SIM-карталарнинг ишга туширилиши чақалоқлар туғилишидан 5 марта кўпроқ содир бўлмоқда

АҚШ Статистика агентлиги қизиқарли маълумотларни эълон қилди. Унга кўра мобил қурилмалар сони ер шари аҳолиси сонидан ошиб кетди.

Аниқланишича, сайёрамизда ҳар сонияда икки нафар чақалоқ дунёга келади, худди шу вақт ичида эса тахминан 10 та янги SIM-карта ишга туширилади. Бундай тезлик шунга олиб келдики, бугун телефон, смартфон ва планшет компьютерлари кўринишидаги тахминан 7,2 миллиард мобил қурилмалардан фойдаланилмоқда. Шу билан бирга, Ер шари аҳолисининг ҳар бирида ҳам лоақал бир дона смартфон, планшет ёки мобил телефон мавжуд эмас.

БМТ мутахассисларининг фикрича, 3 йилдан сўнг сайёрамизнинг 50 фоиз аҳолиси интернетдан эркин фойдалана олади.

Жанубий Кореяда катта ёшдаги аҳолининг 98 фоизида интернетга кириш имконияти мавжуд.

Аҳолиси ўртасида интернетнинг оммабоплиги бўйича ундан кейинги ўринларда Дания, Швейцария, Монако ва Нидерландия туради. У ерда тармоқнинг кенг тарқалиши икки баравар кам бўлиб, 40 фоизни ташкил этади.

БМТ экспертларининг қайд этишича, ҳозирда Жаҳон “ўргимчак тўри”нинг фаол фойдаланувчилари 4,6 миллиард кишини ташкил этади. Уларнинг барчаси асосан, глобал тармоққа уланиш учун мобил воситалардан фойдаланади. 2018 йилга келиб эса интернетга 7,5 миллиард киши уланиши мумкин.

Смартфон фойдаланувчиларининг энг катта ва фаол гуруҳи – бу 16 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлардир. Улар гаджетларни ҳар куни ўртача 14 соат ишлатади. Бу гуруҳнинг 90 фоизи смартфонга эга, катта ёшдаги инсонларнинг атиги 14 фоизи эса бу каби воситалардан фойдаланади.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Тарвуз ҳақида қизиқарли маълумотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: