АҚЛЛИ БЎЛИШНИНГ ОСОН ЙЎЛИ КАШФ ЭТИЛДИ

Шарқий Лондон университети тадқиқотчилари инсон миясининг тез ва яхши ишлаши ҳамда интеллектуал имкониятларини оширишнинг оддий усулини татбиқ этишди. Бунинг учун оддий сувдан етарли миқдорда ичиш кифоя қилар экан.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бир стакан сув ичиш билан инсон мияси ишлашининг яхшиланиши 15 фоизга ортар экан, деб маълум қилмоқда Sibnet.ru. Буни исбот қилиши учун тадқиқотчилар кўнгиллилардан тузилган икки гуруҳни ажратишди. Улардан бири нонуштадан кейин бир стакан сув ичишди, иккинчи гуруҳ эса ичмади. Кейин улардан тест саволлари олишди.

Хулоса шу бўлдики, нонуштадан сўнг оддий, газланмаган сув ичган гуруҳ аъзолари иккинчи гуруҳ вакилларига нисбатан тест саволларини тўғри ишлашган. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинган.

Олимларнинг таъкидлашича, организмдаги етарли миқдордаги намлик нафақат мия фаолияти, балки инсоннинг барча тана аъзолари ҳаракатини ҳам меъёрлаштиради.

Яна ўқинг:  Buyuk sulola ramzi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: