Олимлар ер сайёрасида неча хил тирик жонзот мавжуд эканлигини аниқлашди

Олимлар Ер сайёраси тарихидаги энг кенг кўламли тирик жонзотларни рўйхатга олиш ишларини амалга оширишди. Бу жараёнда улар Ер юзаси, океанлар, ҳаво ва Ер қаърида яшайдиган тирик жонзотларнинг тахминан триллион турини ҳисоблаб чиқишди. Изланишлар натижаси  Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди.

«Яқин вақтгача бизда атроф-муҳитдаги микроб турлари сонини аниқлаш учун етарлича ускуналар бўлмаган. Янги технологияларнинг пайдо бўлиши бу масалани ҳал қилиш учун зарур бўлган улкан маълумотлар оқимига киришга имкон яратади», — деди Блумингтондаги (АҚШ) Индиана штати университети олими Жэй Леннон.

Леннон ва унинг ҳамкасблари таъкидлашича, бу рақам — триллион — тирик жонзот турларининг аниқ ҳисоби эмас, умумий ҳисобнинг етарли даражадаги ишончли баҳосидир. Олимларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда биз бу триллиондан фақатгина 0,001 фоизинигина ўрганиб чиққанмиз. Бу ҳали жуда кўп нарсаларни билмаймиз деганидир.

Леннон ва унинг жамоаси умумий ҳисобда ДНК фарқланишига қараб 20 минг бактерия, архей ва қўзиқоринлар билан биргаликда 14 минг ҳайвон, ўсимлик ва қушлар ҳақида маълумот тўплашди, бу бошқа олимларга қараганда кўпроқ ва аниқроқ маълумот тўпланганидан далолат беради.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  ҚАҲВА ҲАҚИДА 10 ТА МАЪЛУМОТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: