Футбол фестивали

Пойтахтимизда Осиё футбол конфедерациясининг аёллар футболи кунига бағишланган анъанавий фестивали ўтказилди.

Мамлакатимизда спортни, жумладан, болалар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда кўплаб спорт турлари қатори миллионлар ўйини – футбол ҳам қизлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланувчи хотин-қизлар сафи кенгаймоқда. Ўзбекистон аёллар терма жамоалари халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мамлакатимизда футболчи қизлар учун ўқув-машғулот йиғинларини юқори савияда ташкил этиш, аёллар футболи бўйича малакали мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш, уларни ўқитиш, малакасини оширишга доимий эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан болалар спортини ривожлантириш, ёшларда футболга бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда 10 ёшгача бўлган 200 нафардан ортиқ қиз иштирок этди.

Қизиқарли ва кўтаринки кайфиятда ўтган баҳслар жажжи қизалоқларнинг иродасини, ғалабага бўлган интилишини намоён этди. 

Мусобақа иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

 

Б.АЙТМУРОДОВ,

ЎзА мухбири 

Яна ўқинг:  Аразчи болалар. Маслаҳат, танбеҳ беришга шошилманг!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: