Тўйга муносиб тўёна

Андижонда бўлаётган ўзгаришлар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Айниқса, кейинги ўн йилда шаҳарда кўплаб янги-янги корхоналар, турар-жой бинолари фойдаланишга топширилди, кенг ва равон йўллар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, спорт мажмуалари, стадионлар, боғ ва хиёбонлар бунёд этилди. Замонавий иншоотлар шаҳар қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборди.

Айни кунларда шаҳарнинг Алишер Навоий шоҳкўчаси, Ўзбекистон, Бобуршоҳ кўчалари ва яна 14 кўчада қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Шаҳарнинг бош кўчаси – Навоий шоҳкўчасида кўп қаватли 16 уй-жой қурилиши режалаштирилган бўлиб, мустақиллик байрами арафасида унинг олтитаси фойдаланишга топширилади. Миллий тикланиш ва Истиқлол кўчаларида бунёдкорлик ишлари якунига етди.

Халқимизда тўйга тўёна билан деган нақл бор. Шу маънода мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллик шодиёналари арафасида Андижон шаҳридаги ана шу кўчаларнинг очилишига бағишланган тадбирлар халқ сайлига айланиб кетди.

– Ёшим етмишдан ошди, – дейди меҳнат фахрийси Одилжон Деҳқонов. – Очиғи, шаҳардаги ўзгаришлардан, бунёдкорлик ишларидан ақл шошади. Ҳар қадамда ўзгариш, янги қурилиш. Қисқа муддатда барпо этилаётган бир-биридан кўркам биноларни кўриб, бу каби улуғвор ишлар ташаббускори Президентимизга таҳсинлар айтамиз.

Кўчалар бўйидаги 94 объектда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. 80 савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Қисқа муддатларда умумий қиймати 126 миллиард сўмлик қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Шаҳарнинг бош режасига асосан Сайлгоҳ бўлиши режалаштирилган 750 метрли Истиқлол кўчасида 60 дан ортиқ бино барпо этилди. Мазкур кўчада қад ростлаётган ҳар бир бино ўзига хос меъморчилик лойиҳаси асосида қурилаётгани эътиборга молик. Айниқса, турли кўринишдаги катта-кичик фавворалар кўзни қувонтиради.

Мазкур кўча асфальтига чизилган турли расмлар ҳар қандай кишини маҳлиё этади. Йўлнинг икки четига арча, каштан сингари манзарали дарахт кўчатлари ўтказилиб, майсали майдонлар, гулзорлар барпо этилмоқда.

– Миллий тикланиш ва Истиқлол кўчаларини ёритиш учун 80 устун ўрнатилиб, ҳар бир устунга манзарали ёритгич қўйилди, – дейди «Андижон шаҳар нур» корхонаси бўлим бошлиғи Шуҳрат Аҳмедов. – Энг асосийси, барча электр симлари ер остидан олиб ўтилди.

Истиқлолимизнинг 22 йиллик тўйи арафасида бўлиб ўтган ушбу тантана таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

Яна ўқинг:  ТИЛ – ДИЛ КАЛИТИ

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

ЎзА.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: