Ўзбекистонда саратонга чалинган беморлар учун хоспислар қурилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилга қадар саратон касаллигининг энг сўнгги босқичини бошдан кечираётгаен беморларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни режалаштирмоқда.

«Айни вақтда бизда ҳали унчалик ривожланмаган – хоспислар масаласини ҳал этишни режалаштиряпмиз. Бу мантиқан тўғри: онкология бор жойда, хоспислар ҳам бўлиши лозим», – деб айтган Республика онкология илмий маркази раҳбари Мирзағолиб Тиллашайхов.

Ўзбекистонда бир неча йил аввал «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида бу масала кўтарилган. «Эндиликда онкология хизматини ривожлантириш дастури доирасида 2020 йилга қадар тўрт регионла хоспислар қурилиши масаласини кўтариб чиқдик. Тиббий муассасалар – Тошкент, Урганч, Фарғона ва Самарқандда қурилиши режалаштирилган. Хоспислар айнан саратон касаллигига чалинган беморлар учун мўлжалланиб қурилади, негаки, бу дардга чалинган беморлар касалликнинг энг сўнгги босқичида ҳам даволаш ва парваришда алоҳида ёндашувни талаб қиладилар», – дея қўшимча қилган у.

Республика онкология илмий маркази раҳбарининг сўзларига кўра, шунингдек, барча онкология диспансерларида паллиатив даволаш бўлимларини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Яъни, касалликни даволаш мумкин эмаслиги аниқ бўлгач, даволаш – оғриқ синдромларини юмшатишга ва бу билан бемор ҳаёти сифатини яхшилашга қаратилган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, хоспис – бу давоси йўқ касалликларга чалинган беморларга муносиб хизмат кўрсатиладиган тиббий муассасадир.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Оқилона овқатланиш – сарвқоматлик мезони

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: