Руҳий хотиржамликка эришиш учун – арт-терапия
Биласизми, арт-терапия жуда қўплаб руҳий зўриқиш ҳолатларида инсонларга яқиндан ёрдам бера олади. Биз Сизларга ақлий ва руҳий ҳолатни назорат қилиш учун арт-трапиядан оддий 13 усулни тақдим этамиз.
- Ўзингизни хотиржам сезмаётган бўлсангиз – қўлингизга қоғоз олинг ва уни буклаб турли шакллар ясанг.
- Агар сиз қатъий қарор қилишга қийналаётган бўлсангиз – қоғозга тўлқин ва айлана шаклини чизинг.
- Ниманидир эслашга урунсангиз – лабиринт чизинг.
- Тушкунлик кайфиятида бўлсангиз – йўл расмини тасвирланг.
- Куч йиғмоқчимисиз – пейзаж (табиат тасвири)тасвирини чизинг.
- Агар ўз ҳис-туйғуларингизни тушунишни истасангиз – автопортретингизни чизинг.
- Агар зерикаётган бўлсангиз – қўлингизга қоғоз олинг ва уни турли рангдаги гуллар сурати билан тўлдиринг.
- Агарда ўй-хаёлларингизни бир тизимга солишга қийналаётган бўлсангиз – турли катакчалар ёки квадрат суратини чизинг.
- Агар сиз тўхтаб қолган, яна олдинга ҳаракат қилишга куч топмоқчи бўлсангиз – бурама чизиқ (спирал) расмини чизинг.
- Ўз истакларингизни тартибга солишни истасангиз – коллаж тайёрланг.
- Агар кайфиятингиз бўлмаса, нимадандир хафа бўлсангиз – камалак суратини чизинг.
- Агар сиз мақсадларингизни бирор нарсага қаратмоқчи бўлсангиз – тўр ва нишон расмини чизинг.
- Агар нимадандир ғазаблансангиз шунчаки узун чизиқ ёки турли нақшлар расмини чизинг.
Асабларингизни асранг!
Хуршида Ҳусенова