Гилос – мавсум меваси

Айни мавсумнинг ўзига хос меваларидан бири гилос ҳисобланади. Унинг таъми тилга хуш ёқса, кўриниши дилни яйратади.

Бу мева асосан Европа, Кавказ ва Жанубий Қрим ҳудудларида ўсади. Таркибида шакар, олма каби органик кислоталар, A, B1, D2, D6, C, E, H ва PP витаминлари, шунингдек, калий, кальций, магний, рух, мис ва марганец мавжуд.

 

Кичик меванинг катта фойдаси

Гилос қоннинг қуюлиши хавфини пасайтиради. Ичаклар перисталтикасини яхшилайди, қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Танадан зарарли хилтларни ҳайдашга ёрдам беради. Қора гилос гипертония, яъни қон босими юқори бўлган инсонлар учун тавсия этилади. Шунингдек, бу мева пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга. Шу боис, буйраклар ва жигарни тозалашда унинг ўрни беқиёс.

Косметологияда гилосдан юз терисини юмшатиш учун ниқоблар тайёрлашда фойдаланилади. Баргидан эса озиқлантирувчи дамламалар, яллиғланишга қарши малҳам тайёрлашда қўлланилади.

 

Истеъмолда адашманг

Гилос қондаги шакар миқдорининг ортишига олиб келади. Шу боис, қандли диабет касаллиги бор беморларга бу мева тавсия этилмайди. Бир ёшгача бўлган болаларга эса эҳтиёткорлик билан бериш лозим. Аллергияга мойиллиги бор беморларда тери қизариши ва қичишиши каби реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун харид чоғида меванинг банди яшиллигига эътибор қаратиш зарур.

 

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Сўзнинг боли билан сийланг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: