
Британиялик олимлар ортиқча вазн саратонга чалиниш хавфини оширишини аниқлашди. 200 дан зиёд илмий тадқиқотларни ўрганиб чиққан олимлар семизлик туфайли 11 турдаги, жумладан, қизилўнгач, ичак, йўғон ичак, тўғри ичак, ошқозон, ошқозон ости бези, буйрак, жигар, суяк илиги, бачадон ва тухумдон саратонига чалиниш хавфи юқори бўлади деган хулосага келишган.
Аввалроқ эълон қилинган ҳисоботда 2035 йилга қадар британияликларнинг тўртдан уч қисми ортиқча вазн туфайли азият чекиши тахмин қилинган эди. “Ўйлашимча, одамлар ва шифокорлар семизликка энди кўпроқ эътибор қаратишлари лозим. Инсонлар ортиқча вазндан халос бўлишлари нафақат қандли диабет ва қон-томир касалликлари хавфини, балки бир қанча саратон турларига чалиниш эҳтимолини ҳам камайтиради”, – тадқиқот муаллифларидан бири Марк Гантер.
Саратоншунос олим доктор Рейчел Орриттнинг таъкидлашича, олимлар саратоннинг ҳар хил турларига чалинган кишиларнинг вазнларини ўрганиб, семизлик ва саратонга чалиниш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашган. Маълум бўлишича, вазннинг меъёрдан 15 килогарммгача ортиқ бўлиши саратоннинг турли кўринишларига чалиниш хавфини 9 фоиздан 56 фоизгача орттирар экан.
Олимларнинг фикрича, семизлик ўз асоратларига кўра саратонга олиб келувчи, аммо олдини олиш мумкин бўлган сабаблар орасида тамаки чекишдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда Буюк Британияда ҳар уч кишидан икки нафари семизликдан азият чекмоқда. Инсонлар ортиқча вазндан қутилиш учун, биринчи навбатда, шакарли ичимликлар ичишдан воз кечишлари керак бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
