ЧОРАК ФИНАЛЧИЛАР НОМИ АНИҚЛАНДИ

Ушбу ҳафта футбол ихлосмандлари Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал баҳслари доирасида бир қатор қизиқарли учрашувларнинг гувоҳига айланишди. Шубҳасиз, ушбу ўйинлар ичида марказий учрашув сифатида “Барселона” ҳамда “Милан” жамоалари ўртасидаги баҳс эътироф этилди. Жамоаларнинг дастлабки учрашувларида “Барселона” Италияда “Милан” меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрагани ушбу учрашувга бўлган қизиқишнинг янада ортишига сабаб бўлди.

Ўйин кутилганидек каталонияликларнинг устунлиги билан бошланди ва 90 дақиқа ҳудди ана шу ҳолатда давом этди.

Дастлаб учрашувнинг 5 дақиқасида Лионель Месси тезкор гол уриб, бутун Каталонияга умид бағишлаган бўлса, 40 дақиқада унинг ўзи ана шу умидни ҳақиқатга айлантира бошлади. Шундан сўнг миланликлар ҳам қарши ҳужумларда бот-бот кўзга ташлана бошлашди. Аммо, ўйиннинг 55 дақиқасида Давид Вилья томонидан киритилган учинчи гол “Барселона”нинг кейинги босқичга чиқиши аниқ бўлганини англатди. Ниҳоят учрашувга ўйиннинг сўнги дақиқаларида Хорди Альба томонидан киритилган гол нуқта қўйди. Икки ўйин натижаси 4:2 ва “Барселона” Чемпионлар лигасидаги юришини давом эттиради.

Ушбу ўйиндан ташқари шу куни Германиянинг “Шальке-04” ҳамда Туркиянинг “Галатасарай” жамоалари ҳам ўзаро куч синашишди. Истанбулда ўтган дастлабки учрашув томонларнинг 1:1 ҳисобидаги дурранги билан якунланган ва ҳар икки жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш учун бир хил имконият мавжуд эди.

Жавоб учрашувида гарчи турклар биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлсаларда, якунда 3:2 ҳисобида “Шальке-04”ни ўз уйида мағлуб этиб, кейинги босқич йўлланмасини ўзлари учун ижобий ҳал қилишди.

Дастлаб, учрашувнинг 18 дақиқасида Нойштедтер ҳисобни очиб, “Шальке-04”ни олдинга олиб чиққан бўлсада, турклар Ҳ. Олтинтўп, Б.Йилмаз ҳамда Булутларнинг голлари эвазига кейинги босқичга чиқишди. Ушбу голларга жавобан “Шальке-04”нинг бразилиялик футболчиси Мишел Бас­тос томонидан киритилган гол амалда ҳеч нимани ҳал қилмади.

Шундай қилиб, “Галатасарай” чорак финалда ўз омадини синаб кўради.

Чоршанба оқшомида ҳам бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. Германиянинг “Бавария” жамоаси ўз уйида Лондоннинг “Арсенал”ини қабул қилган бўлса, “Порту” Испанияда “Малага” меҳмони бўлди.

Яна ўқинг:  ЎЗБЕК АЁЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: