Спорт хабарлари (2014/7)

ТЕННИС

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткачиси Денис Истомин Франциянинг Монпелье шаҳрида ўтган “Open Sud de France – 2014” халқаро турнирининг жуфтлик баҳсларида россиялик Николай Давиденко билан биргаликда бош совринни қўлга киритди.

Денис Истомин ва Николай Давиденко жуфтлиги саралаш учрашувларида польшалик Михал Пшисежни ва қозоғистонлик Александр Недовесов, британиялик ака-ука Нил ва Кен Скупски, австралиялик Жунайд Рамиз ва покистонлик Айсам Куреший жуфтликларини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.

Бош соврин учун ўтказилган ҳал қилувчи мусобақа бир соатдан кўпроқ давом этди. Кескин ва муросасиз баҳсда Денис Истомин ҳамда Николай Давиденко жуфтлиги франциялик теннисчилар Николас Маю ва Марк Жикел устидан 6:4, 1:6, 10:7 ҳисобида ғалабага эришди.

Бу Денис Истоминнинг Профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР таснифидаги мусобақаларда қўлга киритган иккинчи совринидир. Ҳамюртимиз ўтган йили “Кремль кубоги – 2013” мусобақасининг жуфтлик баҳсларида ҳам ғолиб чиққан эди.

Шахмат

Ўзбек қизлари ўртасида биринчи гроссмейстер – Нафиса Мўминова “Moscow – Open 2014” халқаро шахмат фестивали доирасида ўтказилган талаба гроссмейстерлар иштирокидаги турнирда кумуш медални қўлга киритди.

Нафиса Мўминова турнир давомида мезбон шахматчилар – Варвара Саулина, Лидия Томникова, Ирина Василевич, Анна Гванцеладзени мағлубиятга учратди. Қизлар ўртасида жаҳон чемпиони Мария Северина (Россия), тажрибали гроссмейстерлар – грузиялик Мери Арабидзе, хитойлик Ванг Юэ, украиналик Лиза Соловьева билан дуранг ўйнади.

Тўққиз имкониятдан олти очко жамғарган вакиламиз мусобақани иккинчи ўринда якунлади ва қимматли рейтинг очколарига эга бўлди.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Янги бактерия дунёни тозалайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: