Смародинали пирог
Зарур маҳсулотлар: 150 гр. маргарин, 130 гр. сметана, 200 гр. ун, 400 гр. тварог, 200 гр. шакар, разрыхлитель, ванилин, 1,5 чой қошиқда крахмал ва смородина керак бўлади.
Тайёрланиши: хона ҳароратида турган маргаринни 100 гр. шакар ва озгина ванилин солиб аралаштирилади. Сўнгра 50 гр. сметана, ун ва разрыхлитель солиб аралаштиришда давом этиб юмшоқ хамир қорилади. Тинган хамирни пирог қолипига қўл ёрдамида бир текистда ёйиб чиқилади.
Начинка учун: идишга тварог, шакар, ванилин, сметана ва крахмал солиб бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштирилади.
Қолипдаги хамир устига начинка солиб устига смародина териб чиқилади. Қизиган газ печига 180 даража 20-25 дақиқага қўйилади. Пирог устини шакар кукуни ёки какос қириндиси билан безатишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ