ШИФОБАХШ ИЧИМЛИКЛАР

Апельсин шарбати

Шарбат таркибидаги С витамини иммунитетни оширади, кўплаб касалликлардан ҳимоя қилади. Шу жумладан, катаракта ва саратон хасталигида ҳам шифобахшдир. Апельсин шарбати ҳомилада пайдо бўладиган туғма нуқсонларнинг олдини олишда зарур бўладиган фолий кислотасининг манбаи ҳисобланади.

Клюква шарбати

Милк касаллигининг олдини олишда клюква шарбати фойдалидир. Пешоб-таносил аъзолари инфекцияларига қарши курашда ёрдам беради. Аммо шарбатда кўп ҳолларда қанд моддаси бўлади. Шу боис қандсиз 100 фоиз шарбатни танланг ёки уни кунига фақат бир стакандан ичинг.

Тузсиз помидор шарбати

Бу шарбат саратон касаллигининг кўпгина турларидан ҳимоя қилади. Маълумки, янги узилган помидорни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларда ликопен моддаси помидорнинг ўзига қараганда кўп миқдорда бўлади. Ликопен қуйидаги аъзолар саратони пайдо бўлиши хавфини камайтиради: яъни, оғиз бўшлиғи, ўпка, меъда, жигар, кўкрак безлари, бачадон бўйни, тўғри ичак. Бундан ташқари, ликопен юракни эркин радикалларнинг таъсиридан ҳимоя қилади ва бу билан юрак қон-томир касалликлари пайдо бўлиши эҳтимолини камайтиради.

Ушбу шифобахш ичимликлар оқилона овқатланишда катта аҳамиятга эга.

Яна ўқинг:  Жигар учун фойдали маҳсулотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: